Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади

«Челси» клубига ихтисослашган инсайдер ва спорт журналисти Роб Лондон жамоасининг Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаевни трансфер қилиши истиқболларига баҳо берди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

«Балким, кўплаб мамлакатлар учун бу оддий ҳолатдир. Аммо Дастан Сатпаевнинг Премьер-лигада ўйнаган илк қозоғистонлик футболчига айланиш эҳтимоли мамлакат учун улкан аҳамиятга эга. Унинг ҳозирнинг ўзидаёқ бунчалик катта қўллаб-қувватловга эга экани бежиз эмас. У Қозоғистоннинг биринчи ҳақиқий футбол суперюлдузига айланиши мумкин.

Тижорат нуқтаи назаридан ҳам бу “Челси” учун катта ютуқ ҳисобланади. Агар у ижарага кетмасдан жамоада қолса, Сатпаев исми туширилган футболкалар жуда кўп сотилиши мумкин. Бу жиҳатдан унинг таъсирини “Манчестер Сити”даги Абдуқодир Ҳусановнинг Ўзбекистондаги таъсири билан қиёслаш мумкин», — деб ёзди журналист X ижтимоий тармоғидаги, қарийб 50 минг нафар обуначига эга саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Дастан Сатпаев 18 ёшга тўлганидан кейин, август ойида расман «Челси» футболчисига айланади.

Кутилишича, «кўклар» бош мураббийи Австралия ва Осиёдаги мавсумолди йиғини якунларига кўра қозоғистонлик ҳужумчининг келажаги бўйича қарор қабул қилади. У футболчини ижарага юбориш ёки асосий жамоа таркибида қолдириш масаласини ҳал қилади.

Киритилди: Бугун 18:25. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!