Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Иньеста Мессини энг севимли 5 футболчиси қаторига қўшмади

Иньеста Мессини энг севимли 5 футболчиси қаторига қўшмади

Испания терма жамоаси ва «Барселона»нинг собиқ футболчиси Андрес Иньеста ўзининг барча даврлардаги бешта севимли футболчисини маълум қилди.

Sportskeeda хабарига кўра, «кўк-анорранглилар»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хосеп Гвардиола, Хави, Давид Силва, Санти Касорла ва Микаэль Лаудрупни танлаган.

Андрес Иньеста 1996 йилдан 2018 йилгача «Барселона» тизимида бўлиб, асосий жамоа сафида 674 та учрашув ўтказган, 57 та гол урган ва 136 та голли узатма амалга оширган. Шунингдек, у Япониянинг «Виссел Кобе» жамоасида ҳам тўп тепиб, 134 та ўйинда 26 та гол ва 25 та ассист қайд этган. Иньестанинг сўнгги клуби БААнинг «Эмирейтс» жамоаси бўлиб, у ерда 23 та ўйинда 5 та гол урган.

Испания терма жамоаси таркибида Иньеста икки марта Европа чемпиони ва Жаҳон чемпиони бўлган.

Киритилди: 12:46 26.02.2025. Ўқилди: 1673 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!