Индонезиянинг Суматра оролида шу ойда содир бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 900 нафардан ошди. Олдинроқ қурбонлар сони 846 нафарни ташкил қилгани хабар қилинганди.
Reuters сўнгги маълумотлар сифатида расмий манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Ҳукумат маълумотларига кўра, шанба куни Индонезиянинг Суматра штатидаги учта провинсиясида содир бўлган сел ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 916 кишига етди, 274 киши бедарак йўқолган.
Таиланд ва Малайзия жанубида ҳам бўронлар 200 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
Суматрадаги маҳаллий ҳукумат амалдорлари Жакартадаги миллий ҳукуматни қутқарув ва гуманитар операциялар учун ресурсларни бўшатиш учун миллий фавқулодда ҳолат эълон қилишга чақирди.