Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Индонезиядаги қариялар уйида содир бўлган ёнғинда 16 киши ҳалок бўлди

Индонезиядаги қариялар уйида содир бўлган ёнғинда 16 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг Шимолий Сулавеси провинцияси маркази Манадо шаҳридаги қариялар уйида содир бўлган ёнғинда камида 16 киши ҳалок бўлди, яна уч киши куйишди.

Бу ҳақда маҳаллий Antara давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, аксарияти кексалар бўлган қурбонлар ёнаётган бино ичида қолиб кетган. Полиция жасадларнинг шахсини аниқламоқда.

Расмийлар ҳодиса сабабларини аниқлаш учун тергов бошлади.

Киритилди: 10:24 29.12.2025. Ўқилди: 846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!