Индонезиянинг Ява оролидаги оҳактош карьеридаги кўчки оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, 10 га яқин киши жароҳат олди.
Бу ҳақда маҳаллий табиий офатларга қарши кураш ташкилоти раҳбари Дени Нурахья хабар берди.
"Ҳозиргача 13 кишининг жасади топилди, беш-олтитаси ҳалигача изланмоқда".
Унинг сўзларига кўра, кейинги қидирув ишлари 1 июнга қолдирилди. Бундай қарор иккинчи марта қулаш хавфи туфайли қабул қилинган.
Шунга ўхшаш воқеа шу йилнинг февраль ойида ушбу карьерда содир бўлган эди.