Индонезиянинг Суматра оролидаги ҳалокатли сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 631 кишига етди.
Бу ҳақда табиий офатларни бошқариш миллий агентлиги маълум қилди.
Шунингдек, 472 киши бедарак йўқолганлиги маълум қилинган. Бир миллионга яқин оила эвакуация қилинган.
Тошқинларга муссон ёмғирлари сабаб бўлган, дарёлар қирғоқларидан ошиб, минглаб уй ва биноларга зарар етказган.
Аввалроқ қурбонлар сони 593 нафар эди.