Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Индонезияда оммавий тартибсизликлар: метро бекатларига ўт қўйилди, транспорт ҳаракатлари фалаж бўлди

Индонезияда оммавий тартибсизликлар: метро бекатларига ўт қўйилди, транспорт ҳаракатлари фалаж бўлди

Ишчилар 28 августдан бошлаб меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва иш ҳақларини ошириш талаблари билан намойиш қилмоқда.

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ишчилар томонидан ўтказилган оммавий норозилик намойишлари шаҳар инфратузилмасига жиддий зарар етказди.

Расмий маълумотларга кўра, 28 август куни минглаб ишчилар меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш, иш ҳақларини ошириш ва парламентни тарқатиб юбориш талабларини илгари суриб, кўчаларга чиққан. Намойишлар давомида тартибсизликлар юзага келиб, айрим метро бекатларига ўт қўйилди, пуллик йўл терминаллари бузилди, ҳукуматга тегишли инфратузилманинг муҳим қисми зарар кўрди.

30 август куни эса Жакарта шаҳрида жамоат транспорти фаолияти қисман тўхтатилди. Ҳозирда расмийлар тиклаш ишларини бошлаган, тартибни таъминлаш мақсадида шаҳар кўчаларида ҳарбий техника жалб қилинган. Полиция намойишларни назоратга олиш жараёнида бир неча бор кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлган.

Намойишларнинг келиб чиқишига ишчиларнинг ижтимоий-иқтисодий талабларини қондириш масаласи сабаб бўлгани таъкидланмоқда. Тергов органлари воқеаларнинг келгусида такрорланмаслиги учун юзага келган тартибсизликлар бўйича суриштирув олиб бормоқда.

Киритилди: 17:12 31.08.2025. Ўқилди: 768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!