Бугун 20 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Император Цинь Шихуанди мақбарасидан хазиналар билан 16 тонналик саркофаг топилди

Император Цинь Шихуанди мақбарасидан хазиналар билан 16 тонналик саркофаг топилди

Цинь Шихуанди мақбараси ўзининг теракота армияси билан машҳур. Бу зирҳ ва қуроллар билан тўлдирилган бутун бир ер ости шаҳридир. Армия ҳақиқий ўлчамдаги теракота жангчилари, отлар, аравалар ва жанговар ҳаракатлар учун зарур бўлган бошқа жиҳозлардан иборат.

Қабр биринчи марта 2011 йилда 16 метр чуқурликда аниқланган. Аммо кейинчалик Хитой ҳукуматининг мақбара ва унинг мазмунига аралашмаслик сиёсатига кўра, у очилмаган.

Бу йил археологлар яна қайтиб келишди, чунки кучли ёмғир туфайли саркофагга зарар етказиш хавфи мавжуд эди. У кейинги ўрганиш учун қазиб олинди.

Оғирлиги 16 тонна бўлган саркофаг ичида дафн маросими учун бой идишлар: қурол-яроғлар, зирҳлар, нефрит буюмлар, бир жуфт олтин ва кумуш туялар, ошхона анжомлари тўплами ва 6000 бронза тангалар бор эди.

Киритилди: 22:23 09.06.2024. Ўқилди: 13441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!