Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Илон Маск ваъдасининг устидан чиқди

Илон Маск ваъдасининг устидан чиқди

Россияга алоқадор Starlink терминаллари блокланмоқда, айрим Украина терминаллари ҳам ишламаяпти. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазири хабар берди.

Михаил Фёдoровнинг маълум қилишича, “оқ рўйхат”га киритилган биринчи партиядаги Starlink терминаллари ишламоқда. Россия терминаллари эса аллақачон блокланган.

Шу билан бирга Фёдoров рўйхатдан ўтган баъзи терминаллар ишламаётганини ҳам маълум қилган. Вазир буни “оқ рўйхат” кунига бир марта янгиланиши билан изоҳлаган.

Аввалроқ SpaceX раҳбари Илон Маск компания “Россия томонидан Starlink'нинг рухсатсиз қўлланилишини тўхтатиш” учун чоралар кўрганини маълум қилгандиди. Маскнинг сўзларига кўра, бу чоралар, кўринишидан, самара берган.

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!