Илон Маск Трампнинг бўлажак жамоасини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Бу ҳақда ABC хабар берди.
Америкалик бизнесмен деярли ҳар куни Трампнинг Мар-а-Лагодаги (Флорида) қароргоҳида бўлиб, унинг янги жамоасини шакллантиришдаги қарорлари ва иккинчи президентлик муддатидаги стратегиясига бевосита таъсир кўрсатмоқда.
Телеканал манбаларининг қайд этишича, миллиардер аллақачон Трамп ва хориж етакчилари, жумладан, Украина президенти ўртасидаги иккита телефон суҳбатида иштирок этган.