Америкалик тадбиркор Илон Маск ўзининг “Tesla” ва “SpaceX” компаниялари ҳақида китоб ёзаётганини маълум қилди.
Бу ҳақда у ўзининг твиттердаги саҳифасида айтиб ўтди.
“Tesla” ва “SpaceX”, Ер ва Марс ҳақида ҳикоя қилиш вақти келди», деб ёзган тадбиркор.
Аввалроқ Маскнинг бойлиги бир ҳафта ичида 11,5 миллиард долларга кўпайгани хабар берилганди. Тадбиркорнинг йил давомида бойлиги ошишининг асосий сабаби “Tesla” капиталлашувининг ўсиши бўлди. 2020 йил бошида у 100 миллиард доллардан кам эди, бугунги кунда 800 миллиард доллардан ошди.