SpaceX IPO'си муваффақиятли ўтказилгач, Илон Маскнинг бойлиги 1,1 трлн доллардан ошди.
IPO орқали SpaceX 75 млрд доллар жалб қилди ва компанияниг бозор қиймати 1,77 трлн долларга баҳоланди.
Шундан сўнг Маскнинг SpaceX'даги улуши 866 млрд долларга етди. Миллиардернинг қолган бойлиги Tesla, X ва бошқа компанияларга тўғри келади.
Маск 400 млрд долларлик маррага бундан 1,5 йил аввал етиб борганди.
Унинг бойлиги шу даражада катта тезликда ўсмоқдаки, кейинги 4 нафар миллиардер бойлиги йиғиндисидан ҳам кўпроқ.