Бугун 17 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Илон Маск бошчилигидаги департамент Россияга олиб кетилган украиналик болаларни қидираётган ташкилотга маблағ ажратишни тўхтатди

 Илон Маск бошчилигидаги департамент Россияга олиб кетилган украиналик болаларни қидираётган ташкилотга маблағ ажратишни тўхтатди

Илон Маск бошчилигидаги Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) Yale университети Гуманитар тадқиқотлар лабораториясига (HRL) маблағ ажратишни тўхтатди. Ушбу лаборатория, хусусан, Россия томонидан олиб кетилган украиналик болаларни қидириш билан шуғулланган эди.

HRL Зеленский ташаббуси билан бошланган Bring Kids Back UA (“Болаларни Украинага қайтаринг”) кампанияси билан ҳамкорликда 1240 га яқин болани Россиядан Украинага қайтаришга кўмаклашди. Баҳоларга кўра, кенг кўламли босқин бошланганидан буён Россия Украинадан 20 мингга яқин болани ноқонуний равишда олиб чиқиб кетган.

Киритилди: 23:13 15.03.2025. Ўқилди: 456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!