Илк бор сунъий интеллектдан фойдаланувчи компьютер вируси ESET Research Labs мутахассислари томонидан аниқланди. Бу вирус PromptLock деб номланади.
Ушбу рансомвар дастур локал ИИ моделига ўзгармас промптларни юбориб, реал вақтда Lua скриптлари яратади. Улар зарарланган қурилманинг файл тизимини сканерлаб, керакли маълумотларни ўғирлайди ёки шифрлайди.
PromptLock скриптлари Windows, Linux ва macOSда бир хил ишлайди ва операцион тизимга мослаштиришни талаб қилмайди. Ҳозирда вирус прототип бўлиб, унинг оммавий тарқалиши аниқланмаган.