У киши Муовия розияллоҳу анҳунинг набираси бўлади. Тарихчилар нақл этишича, Исломдаги биринчи кимё олими бўлган.
Аллома Заҳабий у кишини илму фазилат соҳиби, аксар вақтини рўзадор ўтказадиган улуғвор кишилардан эканини айтади.
Ўзи амирларидан бири бўлганлиги боис моҳир таржимонларни тўплаб, кимё ва тиб борасидаги китобларни юнонча, қибтийча ва бошқа тиллардан араб тилига ўгиртирар, уларнинг ҳар бирига маош берарди.
Боз устига араб адабиётида ҳам кенг билимга эга бўлиб, нозиктабъ шоир ҳам эди.
Бор-йўғи 39 йил умр кўрган бу киши (ҳижратнинг 51- йили туғилиб, 90- да вафот этган) кимё фанида айрим эътиборга молик асарлар қолдирган. Кимёга оид назми ҳам бор.
Ҳожи Халифа ўзининг "Кашфуз зунун" китобида ёзишича, унинг кутубхонасида кимё фанига тегишли уч мингдан ортиқ китоб бор эди.
Биз шонли тарихимиздан мажбуран узоқлаштирилган, турли соҳаларда жонбозлик кўрсатиб ўтган кўп улуғларни ўрганишга муҳтож бўлган халқмиз.
Сайфуллоҳ Носир