Озарбойжон президенти бу ҳақда самолёт ҳалокатида ҳалок бўлган экипаж аъзоларининг оила аъзолари ва тирик қолганлар билан учрашувда айтиб ўтди.
"Ишонч билан айта оламанки, Озарбойжон фуқароларининг ҳалок бўлишида Россия вакиллари айбдор. Биз адолат, айбдорлар жазоланишини ва тўлақонли шаффофликни талаб қиламиз”, — дея таъкидлади Алиев.
Озарбойжон етакчисининг сўзларига кўра, ҳозирда самолёт қора қутиларини очиш жараёни давом этмоқда.
"Россия Қуролли Кучлари ва давлат хизматлари ўртасида мувофиқлаштирилган ҳолда Azerbaijan Airlines самолёти билан боғлиқ фожианинг олдини олиш мумкин эди", — дея қўшимча қилди Алиев