Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон баёнига мувофиқ 2018/2019 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Рспубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 20 июлидан 20 августига қадар қабул қилинади. Рўйхатда 51 та таълим муассасаси ўрин олган.
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олмоқчи бўлган шахслар таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
2018/2019 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати.
Manba: xs.uz