Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Иккинчи кундирки, нацистлар бутун Ғазо бўйлаб ақлдан озган ҳужумлари ва оммавий қотилликларини давом эттирмоқда

Иккинчи кундирки, нацистлар бутун Ғазо бўйлаб ақлдан озган ҳужумлари ва оммавий қотилликларини давом эттирмоқда

Бомбаланаётган Ғазо: 455-куннинг асосий воқеалари.

Босқинчилар анклавнинг барча ҳудудларига ҳужум қилишди. Бир кунда 90 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 45581 киши шаҳид бўлди.

▪️Иккинчи кундирки, нацистлар бутун Ғазо бўйлаб ақлдан озган ҳужумлари ва оммавий қотилликларини давом эттирмоқда. Бугун эрталабдан бошлаб сектор марказида 17 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғазода 24 соат ичида икки журналист ўлдирилди. Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган шаҳид журналистлар сони 203 кишига етди.

▪️Босқинчи армия доктор Хосам Аби Сафия ҳозир Исроил асирлигида эканлигини тан олди.

▪️Ғазо ҳукумати: Гуманитар ёрдам ходимлари орасида шаҳидлар сони 736 кишига кўтарилди. Босқинчилар тартибсизлик яратишга ҳаракат қилмоқда.

▪️ЮНИСEФ: Исроилнинг зарбаси натижасида "хавфсиз ҳудуд" деб аталган ҳудудда 5 нафар бола ҳалок бўлди. Ғазодаги болаларнинг ўзларини бомба, совуқ, касаллик ва очликдан ҳимоя қиладиган жойи йўқ.

▪️Ғарбий Соҳилда, Балат лагерида қаршилик жангчилари босқинчилар билан шиддатли жанг олиб бормоқда. Қалкилёда бир муҳожир яраланган.

▪️Хусийлар босқинчиларга баллистик ракеталарни учирди, улардан бири Қуддус яқинига келиб тушди. 150 нуқтада сиреналар янгради. 12 кўчманчи яраланган.

▪️Исроил Ҳалаб шарқидаги Ал-Сафира ҳудудидаги илмий тадқиқот марказларига ҳужум қилди. Қайд этилишича, портлашдан кейин 2,5 магнитудали маҳаллий зилзила содир бўлган.

▪️Ливан жанубидаги шаҳар ва қишлоқлар Исроил ҳужумига учради. Саида шаҳри яқинида жойлашган Жабаа шаҳри энг кўп зарар кўрди.

Киритилди: 23:14 03.01.2025. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!