Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов икки йилга дисквалификация қилинди

Икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов икки йилга дисквалификация қилинди

Таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони, ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди, дея Халқаро допинг таҳлил агентлиги баёнот берди.

Агентлик маълумотига кўра, спортчи сўнгги 12 ой ичида уч марта ўзининг жойлашуви ҳақида нотўғри маълумот берган. Бу ҳаракат антидопинг қоидаларига кўра, синовдан бош тортиш билан тенглаштирилади ва жиддий қоидабузарлик ҳисобланади.

Рашитовнинг мусобақалардан четлаштирилиш муддати 2025 йил 13 майдан 2027 йил 12 майгача этиб белгиланди.

Киритилди: Бугун 11:54. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!