Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Икки давлат президентлари қўшма концертни томоша қилдилар

Икки давлат президентлари қўшма концертни томоша қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида икки мамлакат санъаткорлари иштирокидаги анъанавий концертни биргаликда томоша қилдилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини узоқ ўтмишга бориб тақаладиган муносабатлар, муштарак маънавий ва диний қадриятлар, анъаналар ҳамда бой маданий мерос боғлаб туради.

Ҳар икки мамлакатда ҳам асрлар давомида шаклланиб келган дўстлик, ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик анъаналари асраб-авайланиб, бойиб бормоқда.

Ушбу маданий тадбир бунинг яққол тасдиғи бўлди. Концерт дастурида биродар халқларимизнинг бетакрор ва бой маданиятини акс эттирувчи миллий мусиқа ва саҳна санъатининг энг сара асарлари ижро этилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон санъаткорлари ҳамда ансамблларининг биргаликдаги чиқишлари ўзаро англашув, маънавий яқинлик ва фаол маданий мулоқот рамзи бўлди.

Киритилди: 23:02 26.03.2026. Ўқилди: 320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!