Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ижтимоий тармоқларга қарамлик соғлиққа қандай таъсир қилади?

A A A
Ижтимоий тармоқларга қарамлик соғлиққа қандай таъсир қилади?

Ижтимоий тармоқларда хабар ва видеоларни узоқ муддат томоша қилиш одамда уларга қарамликни шакллантиради, бу эса ташвишли ҳолатга, уйқунинг бузилиши ва иш қобилиятининг пасайишига олиб келади.

Бу ҳақда клиник психолог Любов Благодарева айтиб ўтди.

“Хабарлар тасмасини варақлаб, инсон мияси қизиқарли, фойдали, ҳиссиётларни уйғотадиган нарсани қидиради. Бироқ бу жуда қисқа муддатли завқ ... Дофамин гормонининг кичик дозаси қисқа муддатда ажралиб чиқади, кейин ана шу завқ худди шундай тез йўқолади ва қарамлик пайдо бўлади”, деб тушунтирди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, агар дофамин даражаси тўлдирилмаса, ташвиш ва асабийлашиш кучаяди.

Мутахассис ётишдан 2-3 соат олдин телефон ва бошқа ҳар қандай электрон воситаларнинг экранини ўчиришни ва соат 23:00 дан кечикмасдан ухлашни маслаҳат берди.

“Акс ҳолда, экраннинг кўк чироғи мелатонин ишлаб чиқаришни бузади ва тана тикланмайди, бу терининг ҳолати, диққат, хотира ва ишлашга салбий таъсир қилади”, деди психолог.

Доктор бугунги кунда интернет инсонлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланганини эътироф этган ҳолда, замонамизнинг технологик ютуқларидан оқилона фойдаланишга чақирди, деб хабар беради mir24.tv.

Киритилди: 07:32 28.02.2023. Ўқилди: 2970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!