Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ижтимоий тармоқ орқали товламачилик қилмоқчи бўлган фуқаролар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

A A A
Ижтимоий тармоқ орқали товламачилик қилмоқчи бўлган  фуқаролар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи У.Б., ариза билан мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқларда унга нисбатан уйдирма ва бўҳтон маълумотлар берилган турли хил видео ва фото тасвирлар тарқатилаётганлигини билдириб, телеграм мессенжерида номаълум аккаунт фойдаланувчиси унга мурожаат қилиб, ушбу маълумотларни ижтимоий тармоқлардан олиб ташлаш эвазига 8.000.000 сўм талаб қилаётганлигини маълум қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, товламачилик билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахслар Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи, 1985 й.т. М.Р. ва 1947 й.т. Н.С. эканлиги аниқланган.

М.Р. ва Н.С. талаб қилинган пулларни фуқаро У.Б.дан қабул қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олиниб, тезкор-тадбир иштирокчилари томонидан ҳужжатлаштирилган.

М.Р. ва Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилган.

Киритилди: 18:09 09.02.2023. Ўқилди: 1708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!