Фуқароларга «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритиш рад этилган ҳолатлар ёки «маҳалла еттилиги» томонидан тузилган хулоса ва далолатномалар устидан онлайн тарзда норозилик билдириш имконияти яратилди.
Эндиликда бу бўйича my.gov.uz портали орқали тўғридан-тўғри Апелляция кенгашига шикоят йўллаш мумкин. Барча мурожаатлар кўпи билан 15 кун ичида кўриб чиқилади.