Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Германия бўйлаб дорихоналар ёпилади

Германия бўйлаб дорихоналар ёпилади

Германия бўйлаб дорихоналар 23 март куни ходимларининг бутун мамлакат бўйлаб иш ташлаши туфайли ёпилади.

Бу ҳақда маҳаллий Bild газетаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, норозилик намойишида 160 мингдан ортиқ одам иштирок этади.

Нашр дорихона ходимлари "сурункали маблағ етишмаслиги"дан норозилик билдираётганини таъкидлайди. Улар Берлин, Ганновер, Дюсселдорф ва Мюнхенда намойишлар ўтказишлари кутилмоқда.

"Бизнинг дорихоналаримиз, дори-дармонлар таъминоти ва Германия аҳолиси учун соғлиқни сақлаш билан боғлиқ вазият узоқ вақтдан бери таранг бўлиб келмоқда", - дея иқтибос келтиради Bild Германия дорихоналари Федерал ассоциацияси раҳбари Томас Преис. "Дорихона ходимларининг маошлари охирги марта 13 йил олдин оширилган эди, гарчи бу даврда қўшимча харажатлар 65% дан ортиққа ошган бўлса ҳам", деди у.

Унинг маълумотларига кўра, 2013 йилдан бери Германиядаги дорихоналарнинг умумий сонининг 20% ёпилган.

Киритилди: Бугун 13:00. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!