Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

ИИВ ЙҲХББ уч ой ичида харид қилган автомобиллари тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди

ИИВ ЙҲХББ уч ой ичида харид қилган автомобиллари тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2020 йилнинг август—октябрь ойларида 28,3 миллиард сўмлик транспорт воситаларини харид қилгани тўғрисида хабар берилганди. ЙҲХББ мазкур ҳолатга изоҳ бериб, машиналар хизмат доирасида фойдаланиш учун сотиб олинганини билдирди.

Ҳақиқатдан ҳам, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида хизматда фойдаланиш учун 2020 йил август—октябрь ойларида 15 та Equinox, 20 та Cobalt, 13 та Lacetti 1,5 (L-Comfort Plus), 1 та Lacetti 1,5 (L-Elegant/AT Plus), 2 та Volkswagen Caddy , 14 та автобус (SAZ HC-40) ва 16 та Malibu-2 русумли автотранспорт воситалари 18 миллиард 789 миллион 813 минг сўмга харид қилинди.

Ушбу автотранспорт воситалари фақат хизмат вазифаларни бажариш мақсадида харид қилинганлигини маълум қиламиз.

Барчадан харид қилинган автомашиналар сони ва нархига аниқлик киритилмаган норасмий маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмасликни, бу билан фуқароларни нотўғри маълумотлар билан чалғитмасликларини сўраб қоламиз.

Киритилди: 15:34 17.10.2020. Ўқилди: 2289 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!