Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

ИИО ходимининг ҳаётига суиқасд қилган гумондорни қўлга олишда мардановор ҳаракат қилганлар тақдирланди

ИИО ходимининг ҳаётига суиқасд қилган гумондорни қўлга олишда мардановор ҳаракат қилганлар тақдирланди

Ички ишлар органлари ходимлари фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида туну кун хизмат олиб боради. Хизматида хавф-хатар билан ёнма-ён юрсаларда ўз касбига бўлган садоқатидан воз кечишмайди.

Мана шундай жонбоз ходимларнинг бир нечтаси куни кеча Юнусобод туманида содир этилган жиноятда ўзининг касбий маҳоратини ва садоқатини намоён этишди.

Жорий йилнинг 19 май куни Юнусобод деҳқон бозорида хизмат олиб бораётган ППХ инспектори сафдор Иззатбек Ибрагимов шубҳали тутган фуқарони тўхтатиб текширмочи бўлганида, у ёнидаги ўткир тиғли буюм билан ходимнинг ҳаётига суиқасд қилиб, бўйин қисмига тан жароҳати етказган. Жиноятчи воқеа жойидан яшириниш мақсадида шу атрофда бўлган автобусга қўлидаги пичоқ билан чиқиб олган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган Патруль-пост хизмати ходимлари катта сержант Самат Каржанбаев, сафдор Сардор Абзалов ва профилактика инспектори лейтенант Ўктам Нормаматовлар тезкорлик билан фуқаролар хавфсизлигини таъминлаб, автобусдан йўловчиларни эвакуация қилишган. Сўнг хавфли жиноятчини махсус воситалар ва жисмоний куч ишлатиш йўли билан зарарсизлантириб қўлга олишган. Ушбу жараёнда ИИО ходимларига фуқаро Владимир Авдиянс ҳам фаол ёрдам бериб, ўзининг фуқаролик бурчини сидқидилдан бажарган.

Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги томонидан алоҳида эътироф этилди. Тошкент шаҳар ИИББда тантанали равишда бўлиб ўтган тадбирда фуқаро В.Авдиянсга “Ички ишлар вазирлигининг миннатдорчилиги” эълон қилиниб, 10 миллион сўм миқорида пул мукофоти билан тақдирланди. Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан сержант С.Каржанбаев, сафдор С.Абзаловлар “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан, лейтенант Ў.Нормаматов рағбатлантириш тариқасида муддатдан олдин “катта лейтенант” махсус унвони билан тақдирланди.

Киритилди: 23:30 20.05.2025. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!