Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ИИО ходимини машинасида судраб кетган ҳайдовчи қамалди

ИИО ходимини машинасида судраб кетган ҳайдовчи қамалди

Жорий йилнинг 22 апрель куни соат 11:00 лар атрофида Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳар, «Дўстлик» маҳалласи ҳудудида ҳайдовчи М.С. “Матиз” русумли транспорт воситасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган. Ушбу маҳаллада хизмат вазифасини бажариб турган профилактика инспектори Ж.Турдиевга ҳужжатларини тақдим қилмасдан уни ўз автомашинасида ён эшиги очиқ ҳолда 50 метр масофагача судраб кетган. 

Ж.Турдиев шаҳар ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, ҳайдовчи М.С. хатти-ҳаракати юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳайдовчи М.С. карантин қоидаларига амал қилмай, хизмат вазифасини бажараётган Ички ишлар органи ходимига қўпол муносабатда бўлган. Бу ҳам етмагандек, ундан ҳужжатларни сўраган Ж.Турдиевни машина эшикларини ёпмай судраб қочиб кетишга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 22 апрель куни Шаҳрисабз шаҳар Маъмурий суди томонидан 1987 й.т. М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Киритилди: 12:59 27.04.2020. Ўқилди: 3253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!