Бугун 30 ноябрь, 2020 йил, душанба

O'ZB

ИИБ ходимлари "Kun.uz" журналистини дўппослашди, кейин эса...

ИИБ ходимлари "Kun.uz" журналистини дўппослашди, кейин эса...

"Вазир Бобожонов, илтимос, истеъфо беринг, негаки сизнинг ходимларингиз фуқароларни ҳақоратлаб, калтаклашда давом этяпти. Сиз тизимни ўзгартира олмаяпсиз", - дея ёзиб чиқди журналист  Алишер Рўзиохунов.  Бунинг сабабини эса қўйидагича тушунтирмоқда:

"23 октябрь куни тунги соатда чорраҳадан ўтаётгандим. Чорраҳадан ўтиш билан йўл ҳаракати ходими – инспектор бир машинани тўхтатди. У йўл ёқасида турган инспектор хизмат машинасига ёнма-ён, йўлнинг иккинчи йўлагига тўхтади. Инспектор эса йўлнинг учинчи йўлагидан ҳайдовчи эшиги томон юриб келаётганди. Мен йўлдаги тирбандлик ва вазиятни кўриб, аранг учинчи ва тўртинчи бўлак орасига тушиб қолдим. Шундай инспекторнинг қўли машинам ўнг ён ойнасига тегиб кетди.  

Шу жойдан қочмай, инспектор келишини кутдим, унга йўл ўртасига сал эътибор билан чиқишини айтганим билан можаро бошланди. Ҳамма ишини қўйиб, 6дан ортиқ ходим мени ўраб олди. Инспектор ҳужжатларимни талаб қилди. Бердим. Шу орада қий-чув қилиб, ходимлар “буни расмийлаштир, одам урди” деб “ақл” ўргата бошлади. Мен сал шокка тушдим. 

Шу орада шаҳар ИИББда кимни танисам, қўнғироқ қилиб, англашмовчилик билан ишни жиддийлаштираётганини тушунтирдим. Инспектор телефонимни олиб бир четга ўтиб кетди. Гўшакни нариёғидаги одам вазиятни унинг оғзидан эшитаётганди. Шу пайтдан ниқобда, ҳеч қандай таниш белгиси бўлмаган 2 нафар ходимнинг бири дубинка билан қорнимга солди. Ҳеч қандай сабаб йўқ. Айнан шу ходим менсимай, ҳақоратлаб гаплаша бошлади. Буни тушунмадим, аммо вазият кескинлашиб кетмаслиги учун хўп, ака деб тургандим. Шу хўп сўзим ҳам ёқмади шекилли. Дубинка зарбидан икки букилиб ерга ўтирдим. Қолганлар масҳара қилишни бошлади. Актёр экан, тегма, ҳозир ўзига келади, деб.  

Инспектор телефонда суҳбатни тугатиб, қайтиб келди ва мен журналист эканимни қолганларга айтди. 10 дақиқадан сўнг, атрофдаги ходимлари тумтарақай бўлди. Инспектор ва зудлик билан шу жойга етиб келган раҳбари мени юпатиб кечирим сўради. Мен қабул қилдим. Аммо гап уларда эмасди. Хуллас, вазир жаноблари, иккиюзламачи, ўзбошимча ва ваколатини суистеъмол қилиб, одам урадиган, ҳақаротлайдиган ходимларингизни ислоҳ қилолмаяпсиз. Буни эплайдиган одамга ўрнингизни бўшатиб беринг.  

Пс. Мен ўзимни ҳеч қачон бундай вазиятларда оппоқ кўрсатмайман. Инспектордан айбим бўлса, буни расмийлаштиришни 5 марта сўрадим, масалан..."- дея қўшимча қилиб, ёзиб  қолдирган журналист.

Киритилди: 13:23 23.10.2020. Ўқилди: 8277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!