Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

Ички ишлар ва адлия органлари ходимларидан иборат махсус штаблар ташкил этилади

Ички ишлар ва адлия органлари ходимларидан иборат махсус штаблар ташкил этилади

Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, бу борада профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича Адлия ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлиги йўлга қўйилади.

Ҳудудларда фуқаролар дуч келадиган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш ва бу борадаги ишлар самарадорлиги тизимли йўлга қўйилади.

Шу мақсадда мазкур икки вазирлик раҳбарияти учрашув ўтказди. Унда ҳамкорликда қилиниши керак бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини тўғри ташкил этиш ва маълумотларни ўз вақтида алмашиш мақсадида ички ишлар ва адлия органлари ходимларидан иборат Республика, вилоят ва туман штаблари ташкил этилади.

Адлия вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, эндиликда вилоят даражасидаги адлия ва ички ишлар органлари томонидан ҳар бир туман (шаҳар) учун 1 нафардан масъул ходим бириктирилади. Жиноятларнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишга манзилли кўмаклашилади.

Туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмалари маҳаллаларда содир этилган жиноятларнинг тури, сони, шахслар тоифаси, ёш категорияси кўрсатилган маълумотларни адлия бўлимларига юборади ва ҳамкорликда «маҳаллабай» комплекс тарғибот тадбирлари амалга оширилади.

Жиноятлар сони ошган маҳаллаларда жиноят содир этилиши сабаблари, бунга имкон берган шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказилади.

Бу борада маҳалла аҳолисининг жиноятчиликни камайтириш бўйича таклифлари ўрганилади. Жойларда тегишли идоралар вакиллари иштирокида сайёр қабуллар ўтказиш орқали аҳоли муаммолари ўрганилади ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилади.

Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, шунингдек, профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар билан манзилли ишлайди.

Нотинч ва носоғлом оилалар, шунингдек, маиший
ва бошқа масалалар бўйича узоқ муддатдан буён низолашиб келаётган фуқаролар ўртасида учрашувлар ташкил этилади.

Фирибгарлик, товламачилик, киберхавфсизлик, коррупцияга қарши курашишга оид тизимли тарғибот тадбирлари олиб борилади.

«Маҳаллабай» жиноятчиликнинг олдини олиш, ва бошқа профилактик тадбирлар бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинади ва жиноятчиликни камайтириш юзасидан тегишли идоралар кенг жалб қилинади.

Киритилди: 17:35 22.05.2022. Ўқилди: 1325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!