Халқаро бокс федерацияси (IBF) ноябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг) тоифасида Муроджон Аҳмадалиев янгиланган рейтингга киритилмади. У ўтган ой рейтингида 4-ўринни эгаллаб турган эди.
Яримўрта вазн (66,6 кг) вакили Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдагидан 1 поғона юқорилаб, 8-ўринни эгаллади.