Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

IBA Абдумалик Ҳалоков иштирокидаги жангда юз берган “қулоқ тишлаш” эпизоди бўйича қарор қабул қилди

IBA Абдумалик Ҳалоков иштирокидаги жангда юз берган “қулоқ тишлаш” эпизоди бўйича қарор қабул қилди

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финал жангига оид расмий маълумотни эълон қилди. Маълумки, −60 кг вазн тоифасида ўтган Абдуқодир Ҳалоков ва россиялик Всеволод Шумков ўртасидаги финал жангида баҳсли ҳолат юзага келганди. Жанг давомида рақиб боксчи Ҳалоковнинг қулоғини тишлаб олган эди.

IBA хабарига кўра, ушбу ҳолат тасодифий деб топилган ва жанг натижасига таъсир кўрсатмаган. Шу сабабли финал баҳсининг натижаси ўзгармасдан қолдирилган. Қайд этилишича, рефери воқеага жуда яқин бўлган ва жангни тўхтатиш учун асос кўрмаган. Шунингдек, IBA маълумотида Ҳалоков баҳсни одатдаги тартибда давом эттиргани таъкидланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур ҳолат бўйича мусобақа якунига қадар апелляция бермагани ҳам айтилади.

“Мусобақаларимизнинг ҳалоллиги биз учун энг муҳим масала бўлиб, бунга ҳеч қачон путур етказилмайди. Ушбу ҳолатни баҳолашда мутахассислар жалб этилди ва якуний қарор техник делегация томонидан тасдиқланди. Натижани ўзгартириш ваколати муддати ўтганлиги сабабли, техник делегат масалани BIIU (ҳалоллик ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилувчи мустақил орган)га топширишни тавсия қилди. Агар зарур деб топилса, спортчига жарима қўлланади. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ҳар қандай вазиятда спортчиларнинг манфаатлари биз учун устувор бўлиб қолади”, деди IBA бош котиби ва бош ижрочи директори Крис Робертс.

Шу тариқа, жанг натижаси ўзгармади ва Абдуқодир Ҳалоков Жаҳон чемпионатини кумуш медал билан якунлади. Всеволод Шумков эса олтин медални ўзида сақлаб қолди.

Киритилди: Бугун 10:22. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!