Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

“I love Tаshkent”га катта маблағ сарфланган: ғарбдан нусха кўчиришимиз уят эмасми?

A A A
“I love Tаshkent”га катта маблағ сарфланган: ғарбдан нусха кўчиришимиз уят эмасми?

Ҳокимиятлар томонидан салкам шаҳар рамзи, шиорини англатувчи шаклга айлантирилган юракча, “I love Tashkent” рамзлари бугунги кунда аҳолига қанчалик маъқул тушмоқда? 

Бу ҳақда бугун, “Ўзбекистон 24” радиоканалининг “Постскриптум” лойиҳасида қатнашган “XXI аср” газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалилов ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Норқобил Жалиловнинг фикрича “I love Tashkent” сўзларидан кўра, “Тошкентга хуш келибсиз” сўзлари маъқулроқ. У “love” рамзий белгиларини уят деб, билишини айтди. Бу ҳақда Норқобил Жалилов туман ҳокимиятига эътирозини билдирганда, мазкур макетни ясаш учун катта маблағ сарфланганини айтишганини таъкидлади. 

Қизиқ, маблағ сарфлашдан олдин ҳокимликлар бу ҳақида нега жиддий ўйлаб кўришмаган экан? Неча минг йиллик тарихга эга шаҳар, туманларимизни рамзий ифодалашда ғарбдан нусха кўчиришимиз уят эмасми?

Manba: uza.uz

Киритилди: 17:06 25.09.2018. Ўқилди: 2262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!