Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳусийларнинг Яман жанубида ҳукумат кучларига ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийларнинг Яман жанубида ҳукумат кучларига ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийларнинг Яман жанубидаги Лаҳж вилоятидаги ҳукумат позицияларига қуруқликдан уюштирган ҳужуми оқибатида икки нафар ҳукумат аскари ҳалок бўлди, беш нафари яраланди.

Бу ҳақда Xinhua агентлигига анонимлик шарти билан манба маълум қилган.

Унга кўра, ҳутийлар кенг кўламли ҳужумда Лаҳждаги Ҳадд Яфеа фронти яқинидаги ҳукумат қўлидаги нишонларни ракета ўқлари билан нишонга олган.

Ҳукумат кучлари ҳужумга жавоб қайтарди, ҳужумчилардан тўрт нафари ҳалок бўлди, қолганлари эса чекинишга мажбур бўлди, деди расмий.

Эслатиб ўтамиз, Яман шимолининг катта қисмини назорат қилаётган ҳутийлар 2014 йилдан бери халқаро тан олинган ҳукуматга қарши курашиб келади.

Киритилди: 22:58 01.05.2025. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!