Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракатининг ҳутий исёнчилари Тель-Авивдаги Бен Гурион аэропортига "гиперсоник баллистик ракета" билан ҳужум уюштирди.
Бу ҳақда исёнчилар тузган қуролли кучлар вакили Яҳё Сария маълум қилди.
Яман қуролли кучлари ракета кучлари махсус ҳарбий операция ўтказиб, Бен Гурион аэропортига Фаластин 2 типидаги гипертовушли баллистик ракета билан ҳужум қилди, ракета ўз мақсадига етди, операция қурбонлар ва аеропортда навигацияни тўхтатди. - деди ҳаракат вакили, унинг баёноти Ҳутий телеканали Ал Масираҳ томонидан эфирга узатилди.
Сария, шунингдек, "Ансор Аллоҳ"нинг учувчисиз ҳаво ҳужуми Тель-Авив ҳудудидаги "Исроилнинг муҳим душман нишони"ни йўқ қилганини даъво қилди.