Яманлик ҳусийлар ҳаракати Исроил ва унга алоқадор кемаларга ҳужумларни қайта бошлаш билан таҳдид қилди. Бу қарор Исроил ҳукумати, айниқса, бош вазир Бинямин Нетаняху томонидан Ғазо секторидаги сулҳ шартлари бузилса, амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда ҳаракат етакчиси Абдул-Малик ал-Ҳусий телевизион мурожаатида маълум қилди.
🔻 Ҳусийларнинг аввалги ҳужумлари:
2023 йил ноябридан бошлаб ҳусийлар Исроил ва унга боғлиқ кемаларга қарши ҳужумларини кучайтирган эди.
🔸 100 дан ортиқ ҳужум Қизил денгизнинг жанубий қисми ва Аден кўрфази ҳудудида содир бўлган.
🔸 Ушбу ҳужумлар натижасида Бабел-Мандеб бўғози – Европа ва Осиё ўртасидаги муҳим савдо йўлаги хавф остида қолди.
Яманлик ҳаракат ўз ҳужумларини палестинлик ва исроиллик асирлар алмашинуви бошлангандан сўнг вақтинча тўхтатган эди. Аммо агар Исроил сулҳ шартларини бузса, ҳусийлар ўз ҳарбий операцияларини қайта бошлашга тайёр эканликларини билдиришди.