Ҳусийлар Бен-Гурион аэропорти ва Исроил жанубидаги бир нечта ҳарбий нишонларга баллистик ракеталар ва дронлар билан ҳужум қилишди.
Бу ҳақда "Ансар Аллоҳ" ҳаракати қуролли кучлари вакили Яҳё Сариа маълум қилди.
"Бизнинг қуролли кучларимиз бешинчи ҳарбий операциясини амалга ошириб, Лод аэропортига (Бен Гурион) ва мамлакат жанубидаги бир нечта муҳим Исроил ҳарбий нишонларига баллистик ракета ва бир нечта дронлар билан ҳужум қилишди", дейилади баёнотда.