Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳусийлар билан уруш 3 миллиард долларга тушади

 Ҳусийлар билан уруш 3 миллиард долларга тушади

Яманнинг ҳутийлар ҳаракати Қўшма Штатларни 15-мартдан бери Яман ҳудудига 1712 марта зарба берганликда айблади.Бу ҳақда ҳаракат назоратидаги “Ал-Масираҳ” телеканали маълум қилди ва тегишли инфографикани чоп этди.

Баёнотга кўра, Қўшма Штатлар баллистик, қанотли ва гипертовушли ракеталар, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган. Бунга жавобан ҳутийлар 253 та ракета ва учувчисиз самолётлардан фойдаланган ҳолда 130 та операция ўтказганликларини маълум қилишди.

Телеканал маълумотларига кўра, Вашингтон ушбу операцияларда Гарри Труман ва Карл Винсон самолёт ташувчи кемаларидан биринчи марта фойдаланган . Ҳусийлар саккизта МҚ-9 учувчисиз самолёти ва битта Ф360 разведка самолётини уриб тушириб, АҚШ кучларига "жиддий зарар" етказганини даъво қилмоқда. Хабар қилинишича, Ф-18 қирувчи самолётлари ва яширин самолётлар ҳам Яман ҳаво ҳудудини тарк этишга мажбур бўлган.

Бундан ташқари, Труман самолёт ташувчи кемасига 24 та зарба берилгани, уни Қизил денгиз шимолига чекинишга мажбур қилгани, Карл Винсон эса минтақага қўшимча куч сифатида юборилгани айтилган. Ҳусийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, операциядан АҚШга етказилган зарар 3 миллиард доллардан ошган.

АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаган зарбаларига қарамай, Ҳуcи расмийлари Исроил нишонларига, жумладан Бен Гурион аеропорти ва Неватим ҳаво базасига қарши “сифатли операциялар” ўтказилганини даъво қилишди.

6-май куни Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдий АҚШ ва ҳутийлар ўртасида ўт очишни тўхтатишни эълон қилди, бу эса Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғозидаги ўзаро ҳужумларга барҳам беради.

АҚШ президенти Доналд Трамп бу гапни тасдиқлади: "Ҳусийлар бизга энди жанг қилишни истамасликларини айтишди. Биз уларнинг қарорини ҳурмат қиламиз ва бомбардимон қилишни тўхтатамиз. Улар таслим бўлишди ва энди кемаларни портлатмасликка ваъда беришди", деб ёзди у.

Исроилнинг КАN телеканали хабар беришича, Трампнинг баёноти Исроил расмийларида “шок”га сабаб бўлган.

Киритилди: 12:49 10.05.2025. Ўқилди: 675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!