Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ҳусийлар АҚШнинг Ямандаги зарбалари натижасида 4 киши ҳалок бўлганини айтишди

Ҳусийлар АҚШнинг Ямандаги зарбалари натижасида 4 киши ҳалок бўлганини айтишди

АҚШнинг Яман шарқидаги Ходейда шаҳрига ҳаво ҳужуми оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Яманнинг "Ансоруллоҳ" (хусийлар) исёнчи ҳаракати назоратидаги Al-Masira телеканали хабар берди.

Хабар қилинишича, зарбалар сув бошқармаси биносига берилган.

Телеканал маълумотларига кўра, Америка ҳарбий самолётлари Яман шимолидаги Саада ва шимоли-ғарбий Ҳаж шаҳарларига ҳам ҳужум қилган.

Ямандаги можаронинг кучайиши 7 март куни "Ансоруллоҳ" етакчиси Абдулмалик ал-Ҳутий агар тўрт кун ичида Ғазога ёрдам етказилмаса, ҳутийлар Исроилга қарши “денгиз кучлари амалиётларини” қайта бошлашларини айтди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 15 март куни Truth Social ижтимоий тармоғида ҳарбийларга ҳутийларга қарши "катта ҳужум" уюштиришни буюрганини маълум қилди.

Абдулмалик ал-Ҳусий бунга жавобан Америка самолётлари ва ҳарбий кемалари нишонга олинишини ва ҳужумлар давом эца, денгиз ташишдаги тўсиқ АҚШга ҳам таъсир қилишини айтди.

Аввалроқ ҳутийлар АҚШ ва Буюк Британия ҳаво ҳужумлари натижасида Яманнинг бир қатор шаҳарлари, жумладан, Сана шаҳри ҳам 79 киши ҳалок бўлгани ва яна 107 киши яралангани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 16:38 02.04.2025. Ўқилди: 653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!