"Ансор Аллоҳ" ҳаракатининг яманлик ҳусийчилари Араб денгизи акваториясида Американинг Carl Vinson авиаташувчисига зарба берди.
Бу ҳақда ҳусийларнинг ҳарбий вакили Яҳё Сария Al Masirah телеканали эфирида маълум қилди.
"Яман қуролли кучлари Арабистон денгизида Американинг Carl Vinson авиаташувчиси ва унга ҳамроҳлик қилувчи ҳарбий кемаларга қарши бир нечта дронлардан фойдаланган ҳолда операция ўтказди," - деди ҳаракат вакили.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Американинг F-18 қирувчи самолёти душанба куни Қизил денгизда исёнчилар томонидан Гарри Труман авиаташувчисига берилган зарба натижасида ҳалокатга учраган.