Бугун 25 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ҳусановнинг «Вулверхэмптон»га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусановнинг «Вулверхэмптон»га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Flashscore.com сайти Англия Премьер-лигасининг 23-тури доирасида «Вулверхэмптон»га қарши ўйинда (2:0) «Манчестер Сити»нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинини баҳолади.

Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади ва бутун ўйин давомида майдонда ҳаракат қилди. Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Flashscore томонидан 7,5 баллга лойиқ кўрилди — бу жамоадаги учинчи энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Жорий мавсумда Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда жами 16 та учрашув ўтказди, аммо уларда ҳали гол ёки ассист билан ажралиб тура олмади. Англия чемпионатидаги жамоа натижаларига келсак, ҳозирда «Манчестер Сити» иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Арсенал»дан тўрт очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: Бугун 10:58. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!