Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг 27-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” — “Ньюкасл” учрашувининг(2:1) иккинчи бўлимида Рубен Диашнинг ўрнига майдонга тушди.
Учрашув давомида Ҳусанов 31 марта тўп билан муомала қилди. Ҳимоячи жами 27 та узатма амалга оширган бўлиб, уларнинг 25 таси аниқ манзилга етиб борди — 93 фоиз аниқлик. Sofascore портали ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларини 7,0 балл билан баҳолади. Бу “шаҳарликлар” ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган футболчилар ичидаги энг яхши иккинчи кўрсаткич ҳисобланади.
Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги ҳаракатлари:
Ҳимоявий ҳаракатлар: 4 марта;
Тўпни олиб қўйиш: 2 марта (1 таси муваффақиятли);
Хавфни бартараф этиш: 1 марта;
Зарбани тўсиб қолиш: 1 марта;
Тўпни қайтариб олиш: 5 марта;
Ердаги курашлар: 5 марта (3 таси муваффақиятли);
Ҳаводаги курашлар: 1 марта.
“Манчестер Сити”нинг ҳар икки голига муаллифлик қилган Нико O’Райли ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди — 8,7 балл. Никонинг 14 ҳамда 27-дақиқаларда киритган голлари “шаҳарликлар”га муҳим 3 очко тақидим этди. Ярим ҳимоячи Родри эса 8,6 балл билан ўйиннинг энг яхши иккинчи футболчиси бўлди.

“Ньюкасл” сафида уч нафар футболчи энг яхшиси бўлди — дарвозабон Ник Поп, ҳимоячи Малик Тиав ҳамда ярим ҳимоячи Жакоб Рэмзи. Sofascore портали барча футболчининг ҳаракатларини 7,3 балл билан баҳолган. Меҳмонларнинг ягона гол муаллифи Льюис Ҳоллнинг ўйини эса 7,1 баллга лойиқ кўрилган.