Хабарингиз бор, бугун Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" Англия Лига кубоги доирасида "Ньюкасл Юнайтед" билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финал йўлланмасига эга чиқди (умумий ҳисоб 5:1).
Ушбу беллашувни Ҳусанов тўлиқ ўтказди. Тўқнашувдан сўнг айрим статистик порталлар ҳамюртимизни турлича баҳолади.
"Fotmob" вакилимизни 6.5 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Ҳусановга 6.3 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур статистик порталдан бири ҳисобланган "Flashscore" эса ҳамюртимизга 6.3 балл берди. Мазкур учта портал ҳам "Манчестер Сити" ҳимоячилари ичида Ҳусановга энг паст баллни берган.
Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" навбатдаги беллашувини 8 февраль куни "Ливерупь"га қарши ўтказади.