Бу ҳақда Shell нефт компанияси бош директори Ваэл Саван маълум қилди, деб хабар бермоқда нашр.
"Вазиятнинг оғирлигини биринчи бўлиб Жанубий Осиё ҳис қилди. Кейин бу Жануби-Шарқий Осиё ва Шимоли-Шарқий Осиёга ўтди. Апрел ойи келиши билан бу ҳолат Европага таъсир кўрсатади", — деди Саван Техасдаги нефт соҳаси конференциясида.
Саваннинг таъкидлашича, инқироз аллақачон авиация ёқилғиси етказиб беришга таъсир қилган ва унинг нархи икки бараварга ошган. Навбатдаги босқичда дизел, ундан кейин эса бензин нархлари кўтарилиши кутилмоқда.