Ҳўрмуз бўғозини қамал қилишга АҚШнинг 15 дан ортиқ ҳарбий кемаси жалб этилган — The Wall Street Journal.
Нашрнинг юқори мартабали ҳарбий манбага таяниб хабар беришича, ушбу кемалар орасида USS Abraham Lincoln авиаташувчиси, десант кемаси бошқариладиган ракеталарга эга бир нечта эсминец ва бошқа ҳарбий кемалар мавжуд. Бу кемалар орқали десант тушириш амалиётлари учун вертолётларни учириш ҳам мумкин.
Мониторинг хизматлари маълумотларига кўра, ҳозирда АҚШ ҳарбий кемалари Эрон қирғоқларига 200 километр масофагача яқинлашган. Бу уруш бошланганидан буён АҚШ флоти Эронга энг кўп яқинлашган масофа ҳисобланади. Бу АҚШ кемалари Эрон ракеталари ва дронлари етиб борадиган ҳудудига кирганини англатади.