Доналд Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил ҳужумлари бошланганидан кейин Эрон томонидан Ҳўрмузнинг ёпилиши Вашингтоннинг муаммоси ҳисобланмайди.
"Агар Франция ёки бошқа бирор давлат газ ёки нефт олишни истаса, улар Ҳўрмуз бўғозидан ўтиб, ўзларига ёрдам қилиши мумкин. Бўғозда содир бўлаётган воқеаларнинг бизга умуман алоқаси йўқ", — деди Оқ уй раҳбари.
Шунингдек, Қўшма Штатлар президенти Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳўрмуз бўғози блокадаси туфайли нефт нархининг кескин ошишига изоҳ берди. Трампнинг фикрича, АҚШ “тез орада” Эронга ҳужумларни тўхтатиши билан “нархлар кескин тушиб кетади”.