Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида теннис бўйича М15 туркумидаги мусобақа ўтказилмоқда.
Мусобақада иккинчи рақам остида сараланган теннисчи сифатида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов иштирок этяпти.
У кеча 1/8 финал доирасида руминиялик Штефан Палошига қарши кортга чиқди ва 6:3, 6:4 ҳисобларида ғалабага эришди.
Энди Ҳумоюн бугун ярим финал йўлланмаси учун британиялик Али Хабибга қарши ўйин ўтказади.
Таққослаш учун, Ҳумоюн айни пайтда дунё рейтингида 364, Хабиб эса 1354-ўринни эгаллаб турибди.