Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳукуматга охирги уч ойда IMEI кодларни рўйхатдан ўтказиш учун қанча тушум тушган?

Ҳукуматга охирги уч ойда IMEI кодларни рўйхатдан ўтказиш учун қанча тушум тушган?

Аввалроқ 2019 йилнинг 1 декабридан телефонларнинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш учун 44 600 сўмдан тўловлар олина бошлангани хабар берилган эди.

1 декабрдан то ҳозирги кунгача рўйхатдан ўтказиш учун Ғазначиликнинг махсус фондига 25,3 миллиард сўм пул тушуми тушган. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шарафуддинов маълум қилди.

Ушбу пул маблағлари қишлоқлар ва чекка ҳудудлар, сайёҳлик ва дам олиш зоналарида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун сарфланди. Уларнинг маблағлари ҳисобига ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўқитиш бўйича ўқув марказларини очиш режалаштирилмоқда.

Ҳозирга қадар 566 772 дона мобил қурилмалар IMEI кодлари рўйхатдан ўтказилган.

Аввалроқ бир гуруҳ фуқаролар томонидан жамоавий мурожаатлар портал meningfikrim.uz га IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш учун тўловларни бекор қилишни таклиф қилганлиги хабар қилинган эди. Таклиф 3 соатда 10 мингта овоз тўплаган.

21 февраль куни ушбу жамоавий мурожаат юзасидан Қонунчилик палатасида брифинг ўтказилди.

Киритилди: 14:15 22.02.2020. Ўқилди: 3035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!