Нархни сунъий кўтариб, кейин «чегирма» сифатида тушириш орқали мижозларни алдаш қатъиян тақиқланди.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, эндиликда:
➖ алкоголь, тамаки ва никотин маҳсулотларига акция ёки чегирма қўллаш тақиқланади;
➖ чегирма эълон қилинганда кўрсатиладиган “аввалги нарх” — сўнгги 30 кун ичидаги энг паст нарх бўлиши шарт;
➖ нархни сунъий равишда ошириб, кейин тушириш орқали “чегирма” сифатида кўрсатиш ман этилади;
➖ акция ёки чегирма ҳақидаги маълумотлар солиқ органларига 10 кун олдин тақдим этилиши керак;
➖ қоидаларга риоя қилмаган тадбиркорларга жавобгарлик чораси қўлланади.