Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳужжат топшириш учун тўловни қандай тўлаш мумкин?

A A A
Ҳужжат топшириш учун тўловни қандай тўлаш мумкин?

✅ ЖАВОБ: Бу жуда ҳам осон. Исталган банк ёки электрон тўлов тизимлари орқали тўлаш мумкин.

my.dtm.uz ёки my.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтганингиздан кейин, ўзингиз хоҳлаган 5 тагача йўналишни танлайсиз. Шунда сиз учун автоматик равишда инвойс чек яратилади (1-расмга қаранг). Ва сиз қуйидаги 2 та усул орқали тўловни амалга оширишингиз мумкин бўлади:

1) Банк орқали. Ўша чекни принтер орқали чоп этиб, исталган банк кассаларига борган ҳолда, тўлов қилиш;

2) Электрон тўлов тизимлари орқали. Махсус иловани очиб, тўловлар қисмида Давлат тест марказини қидириб топасиз (одатда «Давлат хизматлари» категориясида бўлади). Чекда кўрсатилган 14 та рақамдан иборат инвойс рақамни киритасиз. Шунда Сизнинг исм-фамилиянгиз чиқиб келади. Ва тўловни амалга оширасиз. Одатда 1% (1 225 сўм) комиссия ушлаб қолади.

Шу.

Киритилди: 14:23 13.07.2021. Ўқилди: 9423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!