Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳудудий прокуратураларда камбағалликни қисқартириш бўйича бўлинмалар ташкил этилади

Ҳудудий прокуратураларда камбағалликни қисқартириш бўйича бўлинмалар ташкил этилади

Ҳудудий прокуратураларда Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

“Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра:

Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади;

Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида 7 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида жами 28 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади.

Янги киритилаётган бош прокурор ўринбосари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

ҳар ҳафтада камида битта туман (шаҳар)га бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганиш;

камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилиш;
камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган масъулларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш;

ижтимоий ҳимоя ва камбағалликни қисқартириш соҳасида қабул қилинаётган қонунлар талаблари, президентнинг фармон ва қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини назорат қилиш.

Киритилди: 10:20 13.09.2024. Ўқилди: 1171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!